Адашган ўсмир қамоққа ташланмайди, жамият орасида тарбияланади



 
  Расм манбаси : news.pn

ЮНИСЕФ кўмагида Чилонзор туманида ишга туширилган лойиҳанинг бош мақсади – жиноят кўчасига кириб қолган ғўр ёшларни асраб қолиш

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Одил судлов доирасидан чиқариш ва тикловчи чораларни қўллаш» лойиҳаси ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратура Академияси томонидан ЮНИСЕФ халқаро болалар фонди билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур лойиҳа қонун билан зиддиятдаги вояга етмаганларни қамраб олиши кўзда тутилган.

Болаларни махсус таълим-тарбия муассасаларига жойлаш кўпинча салбий оқибатларга олиб келади. Ўтказилаётган тадбир ёрдамида бунинг олдини олиш, қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, жиноятчи «тамғасини» ўчириб ташлаш кўзланмоқда, деб ёзади Norma.

Лойиҳа ижобий натижа берса, синовдан ўтказилаётган тизим бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади.

Тикловчи судлов ёндашувларини қўллаш назарияси доирасида ишловчи америкалик ҳуқуқшунос ва криминолог Ховард Зер ёзганидек, аниқ жиноят томонлари ушбу жараёнга жалб этилиб, етказилган зарарни биргаликда таҳлил қиладилар, вазиятни ўнглаш йўлларини излайдилар.

Фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг саъй-ҳаракати билан болалар жиноятчилигини таг-томири билан йўқотиб бўлмайди. Уларнинг, боз устига иккала ҳуқуқбузарлик субъектларининг яқинлари – қариндошлари, дўст-биродарлари, ўқитувчилари, қўшниларини ишга жалб этиш зарур.

Асосийси – бола умумқабул қилинган ахлоқ нормаларини бузаётганини кўрганда эътиборсизлик қилмаслик, лоқайд томошабин бўлиб турмаслик даркор, акс ҳолда у жиддий жиноят йўлига кириб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

2019-03-29 20:52:58  |  445 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация