Автомобиль эгаларига тўланадиган суғурта пули 12 млн.дан 40 млн сўмга оширилди
Суғурта қилдириш учун ишончнома ёхуд ушбу транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб ҳам бекор қилинди
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (222-сон, 19.03.2019 й.) қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, қарорга кўра, транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн ягона ахборот тизими жорий этилади.
Мажбурий суғурта бўйича янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади. Илгари берилган суғурта полислари амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади.
Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули оширилиб, 40 млн. сўм миқдорда белгиланди. Яъни, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суғурта товони шу суммадан ошмайди. Илгари бу сумма 12 млн. сўмни ташкил қилган.
Суғурта қилдириш учун ишончнома ёхуд ушбу транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб ҳам бекор қилинди.
Шунингдек, зарур маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганида суғурталовчи ҳужжатларни (паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини) талаб қилмасдан суғурта қилиши мумкин.
Мазкур қарор 3 ойдан кейин кучга киради.
5 изоҳлар
1.Темир йул прези устида авто авария булса сугурта пули туланадими
2.Умида
Мен 2021-йил капитал банкдан автокридит кғлиб нексия 3 автомобилини олганман 3 йилликсуғурта қилдирганман кридитни мен 1.5 йилда ёпиб мошинамни тақиқдан чиқарганман муддатдан олдин кридитимни тулаганим учун қолган 1.5 йилга тулаган кридит пулимни қайтариб олсам бўладими
3.Alijon
Assalom alekum menda avto avarya boldi va sugurta memga 14mil som ciqarib beramiz deyiwti .avto ulovga yetkazilgan wikastni butunlah qoplab berilwi kerku shundaymi?
4.Асомиддин
Ассалому алайкум. Мен авария окибатида машинам тамоман ишдан чикди. Жабрланувчи сифатида менга суд 14 млн олиш учун ажрим чикарди ва 15 кун Исида бу пуллар менга тулаб берилиши кераклигини тушунтиришди. Аммо Бир ойдан утибдики халигача пулни ололмаябман. Мамлахат беринг нима килиш кк.
5.Ихтиёрий сугурта пулини качон ололмай колиш мумкун кандай сабабларга кура
олдиндан рахмат жавоб учун
Изоҳ қолдириш