Суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади



 
  Расм манбаси : b17.ru

Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади

2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади. Бу "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорида назарда тутилган.

Медитация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир.

Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.

Бунда томонлар ўртасида ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда ижро иши юритиши тугатилади.

Томонлар ўртасида ижро предметига доир келишувга келмаслик, шунингдек, томонлардан бирининг медиацияни давом эттиришдан воз кечиши ёки уни амалга ошириш муддатининг тугаши ижро иши юритишни қайтадан тиклаш учун асос ҳисобланади. Бунда медиация тартиб-таомилини такроран амалга оширишга йўл қўйилмайди;

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш жараёнига давлат ижрочиси ва давлатнинг бошқа органлари вакилларининг аралашуви тақиқланади.

2019-03-13 14:03:04  |  1873 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация