2018 йилда Омбудсман томонидан суд қарорларига 6 та протест киритилган



 
  Расм манбаси : Омбудсман У.Муҳаммадиев. Sputnik фотоси

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2018 йилдаги фаолияти – рақамларда

2018 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) томонидан фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлар қарорларига 6 та протест, иш ҳақини тўлаш тўғрисида судларга 2 та даъво киритилган. Бу ҳақда Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисидаги маърузасида маълум қилди.

Айтилишича, 2018 йилда Омбудсман манзилига фуқаролардан сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар бузилишига доир 251 та мурожаат тушган. Улар асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ва ундан чиқиш билан боғлиқ. Шундан 52 шикоятда мурожаатни кўриб чиқиш муддати бузилгани, 110 тасида эса фуқаронинг давлат органлари ва муассасалари жавоблари мазмунидан қониқмагани маълум қилинган.

Омбудсман манзилига инсон ва фуқаронинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан боғлиқ 2 минг 660 мурожаат тушган. Парламент назорати субъекти сифатида Вакил томонидан 512 шикоят назорат тартибида кўриб чиқилган.

2019-03-01 20:44:54  |  1968 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация