Навоийда 2018 йилнинг тўққиз ойида 1320 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган



 
  Расм манбаси : Turon24

Навоий вилоятида 2018 йилнинг ўтган даврида 1320 нафар шахсга нисбатан 1011 та жиноят иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди, деб ёзади Turon24.

“Вилоятимизда жиноят ҳолатлари юзасидан мурожаатлар ўтган йилгига нисбатан 38 фоизга камайган. Ишларимизнинг қарийб 30 фоизи сайёр суд мажлисларида, халқ орасида кўриб чиқилмоқда", – дейди жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг катта мутахассиси Учқун Самандаров.

Маълум бўлишича, Навоий вилоятида солиқ қарзи ундирилиши бўйича низолар 372 тага, контрактация шартномасидан келиб чиққан низолар 333 тага, фуқаролик ишларини кўриб чиқиш масалалари 76 тага кўпайган.

Шу кунга қадар фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига 6498 та мурожаат келиб тушган, шундан 5397 тасига нисбатан ҳал қилув қарори чиқарилган. 700 та даъво аризаси эса кўриб чиқилиши қолдирилган.

Матбуот анжуманида фуқаролар томонидан кўтарилаётган асосий масалалар иш ҳақининг ундирилиши ҳамда никоҳдан ажрашиш ҳолатлари билан боғлиқлиги айтиб ўтилди.

2018 йилнинг ўтган даврида вилоятдаги иқтисодий судлар томонидан 7185 та иш кўриб чиқилган. Даъво аризаларининг 60 фоизи маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ. Мазкур йўналишда ҳал этилган ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига 312 млрд 294 млн сўм миқдоридаги қарз ва етказилган зарар ундириб берилган.

2018-10-23 18:32:27  |  1505 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация