Тошкент шаҳрида маҳаллий ҳокимлар томонидан 392 та ноқонуний қарорлар қабул қилинган



 
  Расм манбаси : ЎзА

Қонунбузарликларнинг барчаси “Замонавий маҳалла” лойиҳалари учун ер ажратиш билан боғлиқ

Бош прокуратура Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини назорат қилиш асносида шаҳар ҳокими ва туман ҳокимлари томонидан юзлаб қонунга зид қарорлар қабул қилинганини аниқлади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берган.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддиновнинг ёзишича, амалдаги қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари доимий фойдаланиш учун ер участкаси ажратиш ваколатига эга эмас. Аммо Тошкент шаҳри ҳокими жами 11 қарорида мазкур қонун талабига зид равишда туман раҳбарларига “Замонавий маҳалла” лойиҳалари учун ер ажратиш юзасидан топшириқ берган. Бу хато эса бошқа юзлаб хатоларга йўл очган.

Шу тариқа туман ҳокимлари томонидан 392 та қонунга зид қарор қабул қилинган. Ноқонуний қарорлар қабул қилиш бўйича Юнусобод (56), Учтепа (52 та), Олмазор (45 та), Мирзо Улуғбек (44 та) энг юқори “натижа”ларни қайд этган.

2019-02-22 18:05:04  |  2381 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация