Сертификатлаштириш ва метрология қоидаларини бузганлик учун жарималар кескин оширилади



 
  Расм манбаси : uznayvse.ru

МЖтКнинг учта моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

«Ўзстандарт» агентлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун бузилиши учун жавобгарликнинг кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.

Лойиҳада МЖтКнинг учта моддаси бўйича амалдаги маъмурий жарималарни бир неча баравар ошириш таклиф этилмоқда.

Техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслик (МЖтКнинг 212-моддаси)

Хўжалик фаолияти субъектларининг техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслиги, –

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 2 бараваригача,

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача.

Лойиҳада ушбу банд санкциясини фуқароларга – ЭКИҲнинг 15 баравари, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорда ошириш кўзда тутилган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга – ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача,

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача.

Ўзгартишларга кўра, мазкур банд бўйича жарималар фуқароларга – ЭКИҲнинг 30 бараварига, мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 50 бараварига етказилиши мумкин.

Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилувчи давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик, –

ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача,

ЭКИҲнинг 30 баравари.

Юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш

ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача,

ЭКИҲнинг 50 баравари.

Метрология қоидаларини бузиш (МЖтКнинг 213-моддаси)

Метрология қоидаларини бузиш, –

фуқароларга ЭКИҲнинг ½ қисмидан 1 бараваригача,

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача.

Таклиф этилаётган жарима миқдори: фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 баравари, мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 баравари.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача,

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача.

Лойиҳада ушбу банд бўйича фуқароларга солинадиган жарималарни ЭКИҲнинг 7 бараварига, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 15 бараварига ошириш белгиланган.

Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш (МЖтКнинг 214-моддаси)

Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши, –

ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача.

Лойиҳада жавобгарни тоифалаштириш ва фуқароларга мазкур бандда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун ЭКИҲнинг 15 баравари, мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима солиш таклиф этилган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

фуқароларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача,

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача.

Ўзгартишларда фуқаролар учун ЭКИҲнинг 40 баравари ва мансабдор шахслар учун ЭКИҲнинг 15 баравари кўрсатилган.

Norma’нинг ёзишича, мансабдор шахслар томонидан МЖтКнинг 214-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима белгилаш таклиф этилаётганлигини ҳисобга олсак, ушбу модданинг иккинчи қисми бўйича қатъийроқ жавобгарлик чораси назарда тутилиши керак эди. Лойиҳа матнида хатога йўл қўйилган кўринади, иккинчи ҳолатда ЭКИҲнинг 50 бараварига тенг жаримани қўллаш ўринли бўлур эди.

Кўриб турганимиздек, таклиф этилаётган ўзгартишлар билан жарималар сезиларли даражада оширилган. Лойиҳа 23 февралгача муҳокамада бўлади.

Ҳужжат ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

2019-02-14 13:07:29  |  303 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация