Омбудсман реабилитация марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди
Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ вакили ҳам
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги 313-сон қарори билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.
Қонунчиликка киритилган қўшимчаларга кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ҳам реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, реабилитация маркази бу муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасасидир.
1 изоҳлар
1.Адвокат Абдумалик Абдуллаев
Амалдаги вакилнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида палатамиз билан ҳамкорлигини кучатириши керак. Адвокатнинг прокурорга эмас, балки вакилга қилган мурожаати "фавқулодда ҳодиса" деб қаралиб, ҳар бир мурожаати бӯйича ӯзига юклатилган ваколатлардан тӯлиқ фойдаланиши борасидаги амалдаги механизмни ишлата олиши лозим. Зеро, инсон ҳуқуқларини бузишга ҳеч бир инсоннинг, мансабдорнинг ҳаққи йӯқ. Хаттоки, вакилнинг ҳам. Вакил инсон ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги ӯзига келиб тушган сигнал - хабар бӯйича кузатувчанлик позициясида турмасдан "бонг" уриб, ӯзига қонун билан берилган ваколатларидан самарали фойдаланиши шарт. Ҳозирги куннинг талаби ҳам шу.
Изоҳ қолдириш