Холавачча, аммавачча, тоғавачча ва амакиваччалар никоҳдан ўта олмайди



 
  Расм манбаси : vchaspik.ua

Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.

16-модданинг амалдаги таҳририда қуйидаги ҳолатларда никоҳ тузилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган:

лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида.

Эслатиб ўтамиз, ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш масаласининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида назарда тутилган эди.

2019-02-22 12:47:49  |  1785 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация