Вилоят суди раиси ўз ходимини тепиб, юра олмайдиган аҳволга солди



 
  Расм манбаси : Nuz.uz

Жабрланувчи шифохонада, вилоят прокуратураси суриштирув олиб бормоқда

Навоий вилояти маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Воқеа 15 февраль куни юз берган.

Бу ҳақда дастлаб “Озодлик” радиоси маълум қилган эди. Бир кун ўтиб, Kun.uz сайти ҳам Бош прокуратурага асосланиб қисқа хабар эълон қилди.

Ҳар икки манба ҳам мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилаётганини тасдиқлаган.

Вилоят судида техник ходим (компьютер созловчиси) бўлиб ишлаб келаётган 31 ёшли Дилшод Норов айни вақтда Навоий вилояти касалхонаси хирургия бўлимида даволанмоқда. Прокуратура суд-тиббиёт экспертизаси тайинлаган. Экспертиза натижалари ҳақида алоҳида маълум қилиниши айтилмоқда.

Дилшод Норовнинг 18 февраль куни “Озодлик” радиосига мурожаатида билдиришича, судья Отабек Тошев уни, гўёки, берилган вазифани бажармагани учун ерга ётқизиб, чотига тепган.

– Биринчи ҳақоратлаб, пультни отиб юбордилар. Жаҳл устида келиб, бошимга урдилар ўнг қўллари билан. Бошимга урган пайти пастга қарагандим, кутилмаганда бутимга тепди. Шунда йиқилдим ерга. Кўзимдан ўт чиқиб кетди. Ай, дедим. Ёрдамга чақирдим, – деган Дилшод Норов.

Натижада, юра олмай қолганини айтган Дилшод Норов айни куннинг ўзида Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.

Навоий вилояти прокуратураси ходими 17 февралда касалхонага келиб, ундан Отабек Тошев устидан ариза ёздириб олган.

2019-02-20 12:39:52  |  2090 |   0  | 

1 изоҳлар

Мана Сизга судларимиз фаолияти. Суд корпусини таркатиб янги ёш ва ватанпарвар хукукшунослардан, адвокатлардан судьяларни тайинлаш ва янгитдан суд корпусини тузиб лозим.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация