Мактаб ўқувчисининг сумкасидан автомат-тўппонча чиқди



 
  Расм манбаси : CA-News.org

Қуролнинг ўқ шовқинини босиш ускунаси ва бошқа аксессуарлари ҳам бўлган

20 февраль куни Тошкентда 10-синф ўқувчиси мактабга ўзи билан бирга пневматик автомат-тўппонча, пневматик газли баллонлар ва ҳимоя маскаси олиб келган.

UzNews.uz’нинг хабар беришича, мазкур ҳодиса 20 февраль куни 5-сонли мактабда содир бўлган. 10-синф ўқувчиси, 2003 йилда туғилган М.М. мактабга ўзи билан бирга қурол олиб келган. Ушбу ҳолат профилактика инспектори томонидан танаффус вақтида ўқув сумкаларини текшириш чоғида аниқланган.

Маълум бўлишича, ўқувчининг сумкасидан MINI UZI IWI русумли пневматик қурол, ўқ шовқинини босиш ускунаси (глушитель), 4 дона пневматик газли баллон, 1 дона ўқдон (магазин), шунингдек, 1,5 мингга яқин металлдан ясалган золдирлар ва 1 дона сафари рангли ҳимоя ниқоби топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2019-02-21 17:49:37  |  1797 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация