Грузияда ўзбекистонлик аёл одам савдоси билан шуғуллангани учун 12 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : YouTube

У ўз ватандошини Батуми шаҳрига алдаб чақириб олиб, жинсий қулликка мажбурлаган

15 февраль куни Батуми шаҳар суди ўз ватандошини фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган ўзбекистонлик аёлни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар берган.

Хабарга кўра, аёл 2018 йилнинг январида Ўзбекистонда яшайдиган аёл таниши билан боғланиб, уни Грузияга ишга чақирган. Аёл таклифга рози бўлган ва 2018 йилнинг февраль ойида Грузияга келиб, Батуми шаҳридаги ижарага олинган хонадонга жойлашган.

Аммо уни Грузияга таклиф қилган аёл тез орада унинг паспортини тортиб олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган. Ундан топган пулларни эса ўзига олиб қолган. Аёл Батуми ва Аджариянинг Хелвачаур тумани бўйлаб тунги клублар, меҳмонхона ва ресторанларга мажбурлаб олиб борилган.

Полиция томонидан жиноят иши очилганда гумонланувчи аёл ғойиб бўлган. 2018 йилнинг май ойида унга қидирув эълон қилинган ва 14 кундан сўнг Ахалкали шаҳрида қўлга олинган.

2019-02-18 16:06:26  |  2113 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация