Терговчи, прокурор ёки судьянинг ноқонуний қарори туфайли фуқарога етказилган зарар айбдордан ундирилади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритилади

2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

2019 йил 1 июлгача Парламентга киритилиши белгиланган янги қонун лойиҳаси – қонунга хилоф равишда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни ноқонуний қўллаш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф равишда бериш натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қопланишини, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахсдан ундирилишини белгилайди.

Қонуннинг қабул қилиниши:

мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг адолатлилигини ва уларнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлигини ошириш;

коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бажариш;

давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилиш;

давлат органлари фаолиятининг сифатини ошириш;

қарор қабул қилувчи мансабдор шахсларнинг жисмоний ва юридик шахслар олдидаги жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

2019-02-13 13:04:32  |  1811 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация