“Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади



 
  Расм манбаси : uz24.uz

Ҳужжат билан ҳукуматнинг ваколатлари аниқ тартибга солинади, мажбуриятлари ва жавобгарлиги оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланган.

Дастурга кўра, “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилади.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

Ҳукуматнинг ваколатларини, уларни амалга ошириш механизмларини аниқ тартибга солиш ва иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳаларда ҳамда таҳлил қилиш асосида ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятда чуқур ва таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширишни ва яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда уларни стратегик ривожлантириш моделлари ишлаб чиқилиши учун унинг масъулиятини ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ваколатлари ва жавобгарлигини белгилаш;

Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси президенти, Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш, уларнинг якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш регламенти, шунингдек уларни ўтказиш давомида кўриб чиқиладиган аниқ масалалар рўйхатини белгилаш;

Ҳукумат аъзоларини ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш масалалари.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочи – Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил 10 апрель, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 25 апрель.

2019-02-13 11:28:02  |  547 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация