Айрим жиноятлар бўйича дастлабки тергов ва суриштирув идоралари белгиланмоқда



 
  Расм манбаси : labaved.ru

ЖПКнинг 345-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади, 381-2-модда янги таҳрирда қабул қилинади

Жиноят-процессуал кодекс (ЖПК)га жиноят ишларининг терговга тегишлилигига доир моддаларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилади. Бу муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Хусусан, ЖПКнинг 345-моддаси иккинчи қисмига киритилаётган ўзгартишларга кўра, Жиноят кодексининг 230-1 (Далилларни сохталаштириш) ҳамда 230-2 (Тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш)-моддалар бўйича дастлабки тергов прокуратура органлари томонидан олиб борилиши белгиланмоқда.

Маълумот учун, ЖКнинг мазкур икки моддаси 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сон қонун билан киритилган.

ЖПКнинг 345-моддаси бешинчи қисмига ҳам қўшимча киритиш таклиф этилган. Унга кўра, 260-1-модда (Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) иккинчи ва учинчи қисмлари юзасидан дастлабки тергов ички ишлар идораларига ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, ЖПКнинг 381-2-моддаси янги таҳрирда баён қилинмоқда. Унга кўра, Жиноят кодексининг 125-1 (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш), 216-1 (Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш), 216-2 (Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш)-моддалар ҳамда 260-1-модда (Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) модда биринчи қисми – суриштируви ички ишлар органлари томонидан олиб бориладиган жиноятлар сирасига киритилмоқда.

127-1-модда (Тиланчилик қилиш)нинг биринчи қисми эса суриштируви бўйича ички ишлар органларига мансуб моддалар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси 2019 йил 14 апрелгача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

2019-03-29 16:50:38  |  2239 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация