Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун берилади



 
  Расм манбаси : Sensorika

Ҳукумат қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга ер участкаси эгалари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан ҳамда етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ҳокимнинг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс (буюртмачи) ҳамда кадастр органлари томонидан шартнома асосида бажарилади.

Буюртмачи ер участкасини ажратиш учун туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза беради.

Ажратилаётган ер участкалари қурилиш органлари билан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали келишилиши лозим.

Тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими икки кун муддатда ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.

Қарор асосида уч кунда ер участкаси чегаралари белгиланади.

2019-01-31 16:05:59  |  2586 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация