Тошкентлик топ-модель Надя Непомняшаяга қарши жиноий иш очилган



 
  Расм манбаси : NEWSru.co.il

Чиқиш визаси муддати тугагани ҳолда учинчи давлатга боргани учун Тошкент аэропортида қўлга олинган Непомняшая Жиноят кодексининг 223-моддаси билан айбланмоқда

Тошкент халқаро аэропортида Лондондан учиб келган асли ўзбекистонлик топ-модель Надя Непомняшая қўлга олинди. ОАВ хабарларига кўра, воқеа 23 январь куни содир бўлган.

У 5 соат ушлаб турилиб, кейин қўйиб юборилган. Бироқ давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Сурайё Раҳмонова ҳам тасдиқлади.

29 ёшли Непомняшая Тошкентга қаллиғи – таниқли кинопродюсер Майкл Грэйси билан, паспортида виза варақлари тўлгани сабаб уни хорижий паспортга алмаштириш учун учиб келгани айтилмоқда.

Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Яъни Надя фуқаролик паспортида дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун рухсатнома ёзуви «стикери»ни расмийлаштирмасдан, қонунга хилоф равишда, белгиланган тартибни бузиб, 2018 йил 9 августда Россия орқали Англияга борган.

Чиқиш визаси бўлмаган ёки муддати ўтган чиқиш визаси билан юрган ўзбекистонлик фуқаро Жиноят кодексининг 223-моддасига кўра, жиноий жавобгарликка тортилиб, энг кам иш ҳақининг 400 баробаригача жарима ва 3 йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин.

Надя Непомняшая 1989 йил 16 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туради. Модель тўрт йилдан буён Лондонда яшаб келади. Унгача касби тақазосига кўра тўрт йил АҚШда истиқомат қилган.

Қатор ОАВдаги хабарларга кўра, у сўнгги бор Ўзбекистонда тўрт йил аввал бўлган.

2019-01-26 15:41:47  |  2133 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация