Ўзбекистонда хусусий суд экспертизаси муассасалари ташкил қилинади



 
  Расм манбаси : gazeta-bam.ru

Хусусий суд экспертларини сертификатлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизими ҳам ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда давлат муассасаларига муқобил равишда хусусий суд экспертизасини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида белгиланишича, бу борада Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада, шунингдек:

хусусий сектор экспертларини сертификатлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимини жорий этиш;

суд экспертизаси муассасалари моддий-техник шароитларини яхшилаш;

суд экспертизаси муассасалари илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг мақбул шартларини белгилаш каби вазифалар назарда тутилади.

Бажариш муддати – 2019 йил 15 сентябрь, ижро учун масъуллар – Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ, вазирлик ва идоралар.

2019-01-05 18:46:04  |  1999 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация