Вазир ўринбосари: тергов қилинган жиноят ишларининг 72,4 фоизи судларга юборилган



 
  Расм манбаси : Андижон вилояти ИИБ

Йил давомида қидирувдаги 13 334 нафар шахснинг 3 717 нафари ушланган

2018 йилда 41 985 та жиноят иши тергов қилиниб, шундан 72,4 фоизи тугатилган ва судларга юборилган. Қидирув тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатларининг тўғри ташкил этилганлиги натижасида аввалги йилларда фош этилмасдан қолаётган 1 774 та жиноят фош этилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Д.Назармуҳамедов маълум қилди.

Д.Назармуҳамедовнинг ҳисоботида айтилишича, республика ҳудудида жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги 13 334 нафар шахснинг 3 717 нафари ушланган. Жиноят оқибатида етказилган 241 млрд. сўм миқдоридаги зарарнинг 182 млрд. сўмдан зиёди ёки 75,5 фоизи жабрланганлар фойдасига ундириб берилган.

2018-12-15 20:47:09  |  1785 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация