Маҳкумларни тарбиялашда самарали руҳий таъсир чоралари қўлланилади



 
  Расм манбаси : Sof.uz

Хусусан, унинг психологик портретини тузиш орқали тузалиш йўлига ўтишга мойиллиги аниқланади, содир этган жиноятига нисбатан пушаймонлик ҳиссини уйғотишга ҳаракат қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси билан ЖИКнинг 97-моддаси («Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб бориш») янги қисмлар билан тўлдирилмоқда.

Депутат Расул Кушербоевнинг ёзишича, белгиланган янги қоидаларга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан тарбиявий ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.

Дастлаб, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазони ижро этиш муассасасига келган вақтда унинг психологик портретини тузиш орқали тузалиш йўлига ўтишга мойиллиги аниқланади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг онгини ўзгартириш тадбирлари ўтказилади ва уларда содир этган жиноятига нисбатан пушаймонлик ҳиссини уйғотишга ҳаракат қилинади.

Лойиҳада, шунингдек, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни талаб қилинаётган касб ва мутахассисликларга ўқитиш ишларини ташкил этиш ва ўқишни тугатгандан сўнг тегишли ҳужжатни бериш ҳамда кейинчалик ишга жойлаштириш ҳам кўзда тутилган.

2018-12-10 19:02:39  |  2093 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация