Сохта банкротлик, банкротликни яширганлик ва қасддан банкрот қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Жарималарга яна 50 “минималка” қўшилди, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш муддатлари қатъийлаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни “Халқ сўзи online” томонидан эълон қилинди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 180-, 181- ва 181-1-моддалари биринчи қисми санкциялари ўзгартирилди.
180-модда (Сохта банкротлик)
Янги таҳрирда: “энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.
Амалдаги таҳрирда: “энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.
181-модда (Банкротликни яшириш)

181-1-модда (Қасддан банкротликка олиб келиш):

Янги нормалар уч ойдан сўнг кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу моддаларда таърифланган жиноятларни содир этган шахслар етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган тақдирда уларга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш