Қонунлар ижроси таъминланмоқда



 
  Расм манбаси : "Huquq" газетаси.

Бош прокуратура департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш, хуфиёна иқтисодиёт, коррупция, солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг янги механизм ва каналларини аниқлаш, хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 551 та жиноят иши қўзғатилиб, 751 та маъмурий ишлар юритилди. Ноқонуний муомаладан 13 миллиард 367 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан бюджетга 252 миллиард 262 миллион сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 96 миллиард 885 миллион сўмдан ортиқ маблағларнинг ундирилиши таъминланди.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича 41 та жиноят иши қўзғатилди. Жумладан, бошқарма томонидан «Universal Express Busines» МЧЖ­нинг фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширишда, жамият мансабдорлари 2017 йил ва 2018 йилнинг 1-чорагида жами 21 миллиард 534 миллион сўмлик товарларни нақд пулга сотиб, тушумни банк муассасаларига кирим қилмасдан, солиқ ҳисоботларида ҳам кўрсатмасдан 1 миллиард 75,5 миллион сўм миқдоридаги ягона солиқни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари аниқланган.

Коррупциянинг ижтимоий хавф­ли кўриниши — порахўрликка қарши курашиш борасидаги тадбирларда 102 та жиноят аниқланди. Мисол учун, фуқаро В.Шакировнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Саркисов судланувчи М.Насирходжаевага жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 6 йил 6 ой муддатга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини мазкур судда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгил турдаги жазо тайинлаттириб бериш эвазига, судланувчининг турмуш ўртоғи — ариза муаллифи В.Шакировдан 150 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони талаби ижросини таъминлаш борасида олиб бораётган тезкор-қидирув ишлари жараёнида бозорларда содир этилган 490 та, банк шохобчаларида 17 та, савдо комп­лекс­ларида 68 та, бош­қа жойларда содир этилган 178 та валютага оид ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари кучайтирилиб, валюта «қора бозор»ларида кенг қамровли тезкор тадбирлар ташкил қилинди. Натижада, валютага оид жами 751 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 92 та жиноят иши қўзғатилди, 659 та маъмурий ишлар юритилиб, ҳуқуқбузарлардан 8 мил­лиард 386 миллион сўмга тенг хорижий ва миллий валюта, шу жумладан, 810 минг 892 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 8 та ноқонуний айирбошлаш учун мўлжалланган валюта қимматликларини сақлаш ва жамлаш жойлари фош этилди, 56 минг 838 АҚШ доллари, 137,1 миллион сўм, 49 900 Россия рубли олинди. Жумладан, ХАБ «Трастбанк»га қарашли «Биржа сервис маркази» мини банки мудири Р.Миркаримов, амалиёт бошқармаси пул муомаласи бўлими омонат амалиётлари ва жамғарма кассалар билан ишлаш шўъбаси мудири Ж.Исмаилов ҳамда фуқаро Н.Бурхановлар ноқонуний даромад кўриш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини 8 минг 400 сўмдан ҳисоблаб, 19 минг АҚШ долларини фуқаро И.Абдуллаевага 160 миллион сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланиб, тадбир якунида улардан 20 минг АҚШ доллари ва 85,2 миллион сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.

Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан этил спирти ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жами 19 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, қонунбузарлардан 419 миллион сўмлик алкоголли ва этил спирти олинди. Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 23 та қонун бузилишлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан 568 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган. Мисол учун, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан «Мустақил савдо» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида ўтказилган текширишда сифат сертификати бўлмаган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 283,5 миллион сўмлик 1 минг 310 қути тамаки ва 579 дона алкоголли маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ўтган даврда олиб борилган тезкор таҳлилий тадбирлар натижасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид 12 та жиноят фош этилди.

Бундан ташқари, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ноқонуний савдосининг олдини олиш борасида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 24 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 11 та ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган, 13 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган. Ҳуқуқбузарлардан, 312 миллион сўмлик дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари олиб қўйилган. Хусусан, фуқаролар Т.Мирзаев ва К.Ҳикматуллаев олдиндан жиноий тил бириктириб, Юнусобод тумани, «Мега Планет» савдо мажмуаси олдида «Регапен» 300 мг номли кучли таъсир этувчи 100 қути жами 2800 дона капсула дори воситаларини сотаётган вақтда ушланган.

Деҳқон бозорлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган тадбирлар натижасида 36  та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқаро З.Шербекованинг аризасига асосан «Чилонзор буюм савдо мажмуаси» АЖ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Бабажанов аризачи З.Шербековани савдо мажмуаси ҳудудида салқин ичимликлар сотиши учун савдо мажмуаси маъмуриятида ишловчи «Маҳмуд» ва «Мустафо» исмли шахслар орқали жой ажратиб бериш билан алдаб, ундан 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан пора тариқасида олган вақтда ушланган.

Шунингдек, бозорлар, савдо комплекслари ва аҳоли гавжум жойларда 2240 та профилактик суҳбатлар ўтказилиб, баённомалар тузилди.

Тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида профилактик тадбирлар ва тушунтиришлар олиб бориш билан бирга, тадбиркорликнинг ривожига турли тўсиқлар яратган, қонунларга итоат этмаган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилди. Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида тадбиркорларга нисбатан содир этилаётган порахўрлик ва бошқа суиистеъмолчилик ҳолатлари билан боғлиқ 117 та жиноят иши қўзғатилди.

Қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан ноқонуний шуғулланиб келган шахсларга ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиши натижасида, улардан 255 нафарининг фаолиятига қонуний тус берилиб, 300 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Равшан МЎМИНОВ,

Бош прокуратура департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари

("Huquq" газетасидан олинди).

2018-11-16 19:46:05  |  2268 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация