Тадбиркорларни энди фақат махсус аттестациядан ўтган ходимлар текширади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга биноан энди тадбиркорларнинг фаолиятини фақатгина белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ходимлар текширади.

Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали хабарига кўра, аттестациядан ўтиш чоғида электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек, ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиши ман этилади. Кўрсатилган талаблар бузилган ҳолларда улар аттестациядан четлатилади ва ундан ўтмаган деб ҳисобланади.

Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар сони, шунингдек, уларга қўйиладиган касбий талаблар ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан белгиланади.

Ходимлар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади.

Аттестация комиссияси аттестация сифатли ва холисона ўтказилиши учун жавоб беради.

Олдин тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ мазкур фаолиятни текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган, шунингдек, ушбу соҳада қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган ходимлар аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатига киритилмайди.

Шунингдек, хабарда аттестациядан ўтказиш босқичлари ҳам келтириб ўтилган.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтган ходимга махсус гувоҳнома беради.

Энди аттестациядан ўтмаган ходим тадбиркорлар фаолиятини текшириши ман этилади. Назорат қилувчи орган раҳбари мазкур ходимни тадбиркорлар фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказиши мумкин.

2018-11-09 17:34:47  |  2042 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация