«Чорсу» бозори электрдан 2 млрд қарз, мутасаддиларга жиноий иш очилган



 
  Расм манбаси : novotours.uz

Шайхонтоҳур тумани МИБ ходимлари «Чорсу» бозорининг («Эски Жўва деҳқон бозори» АЖ) электр энергиясидан 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини аниқлади. Бу ҳақда МИБнинг пойтахтдаги бўлими маълумотига таяниб «Repost» хабар берди.

Таъкидланишича, «Чорсу» бозорида электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланилиши оқибатида 4 йил давомида давлатга катта миқдорда зиён етказилган. МИБ ходимлари томонидан бозор мутасаддиларига нисбатан ЖКнинг 185-моддаси II ва IV қисмлари билан жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.

Айни пайтда, «Чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари “музлатилган”. Ҳисоб рақамидаги қолдиқ сумма – 172 млн сўм давлат ҳисобига ўтказилган. Бундан ташқари, МИБ ходимлари томонидан қарздорнинг қиймати 11 мрлд сўм бўлган мол-мулки хатланган.

Маълум қилинишича, «Эски Жўва деҳқон бозори» қарздорлиги қопланмаган тақдирда, 1,5 млрд сўм қийматдаги мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинади.

2018-10-25 18:25:19  |  2498 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Март 01, 2020  14:10

1.Нодира

Свет экан кадишева бозорида хам тез тез свет учади лекин тадбиркорлар хар ой вактида тулийди нима учун шундай хамма хайрон и жонига тегиб кетган рахбарлар каерга карамокда



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация