Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайди
Ҳукуматнинг 2018 йил 22 октябрдаги қарори билан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги фаолият турлари қўшилди:
– кўчмас савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни тамом бўлганидан кейин объектни демонтаж қилиниши ва кўчирилишини талаб этувчи объектларда);
– дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш);
– металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш);
– ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар);
– газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш).
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш