Сурхондарёлик фуқаро ўлган қариндошининг ҳужжатларидан 8 йил фойдаланган



 
  Расм манбаси : ЎзА

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида марҳум қариндоши номига фуқаролик паспорти олиб, ундан фойдаланиб келган шахс аниқланди.

Тумандаги "Қўштепа" маҳалласида яшовчи Санжар Ғоипов 1991 йил туғилган марҳум қариндоши Шуҳрат Шокиров (исм-шарифлар ўзгартирилди) номига берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг шахсий маълумотлари асосида бундан саккиз йил муқаддам фуқаролик паспортини олган, деб хабар беради ЎзА.

Қонунларимизда ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, у мазкур ҳужжатдан беш йил давомида фойдаланиб келган. 2015 йил март ойида янги шаклдаги биометрик паспортни ҳам қўлга киритган.

Йигирма бир ёшида ўта қинғир ишга қўл урган бу шахснинг қалтис хатти-ҳаракатлари орадан саккиз йил ўтиб, фош бўлиб қолди.

Айни пайтда С.Ғойиповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-22 18:12:31  |  2084 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация