Адвокатура ривожланиш йўлида: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА



ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ кенг кўламли бўлиб, жамият ривожининг барча жабҳалари ҳаммамизга маълум бешта устувор йўналишда қамраб олинган. Мазкур йўналишларнинг ҳар бири эса, ўз навбатида, мамлакатдаги ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш назарда тутилган бўлиб, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланади. Унда белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқариш учун жуда қисқа муддат – 5 йил мўлжалга олинган бўлса-да, Стратегиядаги масалаларнинг ҳал этилиши жараёнида янги дастурлар, концепциялар, йўналишлар бўйича йўл хариталари, режа ва тадбирлар пайдо бўлиб, уларни амалга ошириш кейинги йиллар билан узлуксиз боғланиб кетаверади. Демак, шу беш йиллик ишлар кейингиларига замин яратади.

Табиатан нодавлат, мазмунан нотижорат тизим ҳисобланган адвокатура институтини мустаҳкамлаш, адвокатура соҳасида тизимли ислоҳотларни амалга ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Чунки қонунлар қанчалик адолатли ва мукаммал яратилган бўлмасин, уни амалга оширишда жамоатчилик назорати лозим даражада йўлга қўйилмагунича у кутилган самарани бермайди. Шу боис ҳам Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамияти институтининг бир бўлаги сифатида адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишларни кўриб чиқишда адвокатларнинг ролини ошириш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида ташкил этилган семинарда айнан шу масала, Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда адвокатуранинг роли кенг муҳокама қилинди.

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-18 18:05:35  |  2128 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация