Экологияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо кучайтирилади



 
  Расм манбаси : Prometr

2018 йил 10 октябрда қабул қилинган ЎРҚ–495-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритилди. Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва уч ой ўтгач, яъни 2019 йил 12 январдан эътиборан кучга киради, деб ёзади Norma.

Биринчидан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, ш.ж. ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги санкциялар кучайтирилди:

1. Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 72-моддаси 1, 2, 4-қисмлари)

Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (ҳозирда – 1-3 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 3-5 баравар).

Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш:

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 3-5 баравар)

МЖТКнинг 72-моддаси 1, 2 ёки 3-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 5-7 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (ҳозирда – 7-15 баравар).

2. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 74-моддаси)

Табиий сув оқимлари (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар), сув ҳавзалари (кўллар, денгизлар) ва бошқа табиий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, сув олиш лимитларини бузиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган ҳолда улардан сув олишни амалга ошириш:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (ҳозирда – 1-2 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 2-6 баравар)

Сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитлари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (ҳозирда – 2/3 қисмидан 1 бараваригача)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 1-4 баравар)

МЖТКнинг 74-моддаси 1 ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (ҳозирда – 2-6 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (ҳозирда – 6-14 баравар)

3. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 75-моддаси)

Сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш:

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (ҳозирда – 1-3 баравар)

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 3-7 баравар).

4. Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 76-моддаси)

Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш:

ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (ҳозирда – 1/3 қисмидан 1 бараваригача)

Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш:

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 1-3 баравар).

5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш (МЖТКнинг 82-моддаси)

Давлат қўриқхонаси режимини бузиш:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозирда – 1-3 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (ҳозирда – 3-5 баравар)

Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозирда – 1/3 қисмидан 1 бараваригача)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (ҳозирда – 1-3 баравар)

МЖТКнинг 82-моддаси 1 ёки 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (ҳозирда – 3-5 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 30 бараваридан 40 бараваригача (ҳозирда – 5-7 баравар).

6. Саноат, рўзғор чиқиндилари ва бошқа чиқиндиларни тўплаш (тўлдирилмоқда, таҳр.), ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш (ҳозир – кўмиб ташлаш, таҳр.)*, сақлаш (тўлдирилмоқда, таҳр.), утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш (МЖТКнинг 91-моддаси)

Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш (ҳозир – кўмиб ташлаш, таҳр.)*, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (ҳозирда – 1-3 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (ҳозирда – 3-5 баравар)

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (ҳозирда – 3-5 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозирда – 5-10 баравар).

7. Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш (МЖТКнинг 123-моддаси)

Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан (ҳозир – электр транспортидан, таҳр.)** ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш:

ЭКИҲнинг 1/5 қисмидан 1 бараваригача (ҳозирда – 1/10 қисмидан ½ қисмигача).

8. Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 161-моддаси)

Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (ҳозирда – ½ қисмидан 1 бараваригача)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (ҳозирда – 1-2 баравар).

9. Канализация тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 1631-моддаси)

Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектларни, шунингдек ер участкаларини канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни канализацияга оқизиш ҳамда канализациядан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда канализация тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса:

фуқароларга – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (ҳозирда – 2-3 баравар)

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (ҳозирда – 3-5 баравар).

Изоҳлар

* Зарарсизлантириш анча кенг тушунча, бунда чиқиндиларни нейтрал ҳолга келтириш, дезактивациялаш, дезинфекциялаш, демеркуризациялаш, чиритиш, ёқиб юбориш, термик жиҳатдан қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш билан боғлиқ фаолият тушунилади.

** Шаҳар йўловчилар транспортига автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен, йўналишли ва линияли таксилар киради.

Иккинчидан, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун янги санкциялар киритилмоқда:

белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш –  фуқароларга ЭКИҲнинг ½ қисмидан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган бўлса: фуқароларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;

санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш – фуқаролардан жарима ЭКИҲнинг ½ қисмидан 3 бараваригача, мансабдор шахслардан – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорни ташкил этади;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш, шунингдек чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини тақдим этиш тартибини бузиш – мансабдор шахслардан ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима;

сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш мансабдор шахслардан ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади.

Учинчидан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси органлари (18.04.2017 йилдаги ПФ–5018-сон Фармонга мувофиқ ташкил этилган) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли идоралар сирасига киритилди.

Давлат инспекциясининг бошлиғи, унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари, шунингдек ҳудудий инспекцияларнинг бош давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари қуйидагилар бўйича ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:

МЖТКнинг 72-моддаси 3 ва 4-қисмлари – ичимлик эҳтиёжлари учун сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузишга оид қисмида;

МЖТКнинг 74-моддаси – ичимлик суви олишнинг белгиланган лимитларини бузишга доир қисмида;

МЖТКнинг 75-моддаси – сув объектларидан олинадиган ичимлик суви миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузишга оид қисмида;

МЖТКнинг 76-моддаси – ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга доир қисмида;

МЖТКнинг 163-моддаси – водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва ичимлик суви таъминоти водопроводидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузишга оид қисмида;

МЖТКнинг 1631-моддаси – уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олишга доир қисмида;

МЖТКнинг 1632-моддаси (сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун янги модда, юқорига қаранг).

2018-10-11 17:51:46  |  2504 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация