Урганчда валютани ноқонуний сотган фирибгарлар қўлга олинди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ёғоч маҳсулотлари савдосига ихтисослашган “Tayga Invest” масъулияти чекланган жамияти директори фуқаролардан олинган нақд пулларни ҳисоб рақамига савдо тушуми сифатида кирим қилиб, эвазига АҚШ доллари бериб келгани аниқланди. МЧЖ раҳбари шу тариқа валютани ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Turon24.
Фуқаролар Жамолов, Султонов, Бобохонов (фамилиялар ўзгартирилган) олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро Абдалязовага пластик карточкадан 5 фоиз устама билан 116 миллион 550 минг сўм пулини ечиб олиб, нақд шаклда 111 миллион сўм беради. Шу пуллар эвазига ҳар бир АҚШ долларини 8350 сўмдан ҳисоблаб, жами 14 минг АҚШ долларини сотишга келишиб олишади. Ҳуқуқбузарлар Урганч шаҳридаги “Tayga Invest” МЧЖ савдо шохобчасида 14 минг АҚШ долларини сотаётган вақтда департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1 изоҳлар
1.Гина
Бу нарса янгилик эмаску, Самаркандда эски запчаст бозор енида, епик бозорда, сиеб бозорда ва бошка барча бозорлар эшигидан киришинг билан доллар оламиз, рубл оламиз деган валютафурушларни кувиб ушлаш шарт эмас хаммаси очикчасига савдо килишаяптику.
Изоҳ қолдириш