2020 ЙИЛДА 141 НАФАР АДВОКАТГА НИСБАТАН ИНТИЗОМИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛГАН...



 
  Расм манбаси : profytarget.ru

Адвокатлар Палатаси ҳузуридаги ҳудудий малака комиссиялари томонидан 2020 йил давомида кўриб чиқилган интизомий ишларда 112 нафар адвокатга нисбатан огоҳлантириш, 26 нафар адвокатга нисбатан лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш, 13 нафар адвокатга нисбатан лицензиясининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Бу қарорларнинг 9 таси Олий малака комиссияси томонидан ва 1 таси суд томонидан бекор қилинган.

Ушбу рақамлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида маълум қилинди. Зеро, хабар қилганимиздек, мажлисда, кун тартибидаги боошқа масалалар қатори Адвокатлар Палатасининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот ҳам тингланди.  

Мазкур ҳисобот тафсилотлари билан тасвирли лавҳамизда тўлароқ танишишингиз мумкин:

2021-03-19 23:20:50  |  2659 |   0     Нурбек Тошниёз (Норбек Тошниёзов)  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация