“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони кимларга берилади?



 
  Расм манбаси : "Huquqiy axborot" канали

Нишон ҳар йили Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан шахсан топширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 240-сон қарори билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга қадар адлия органларига тақдим этиши лозим.

Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

2019-03-25 13:54:34  |  2633 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация