Мажлисбозликни камайтиришга қаратилган янги қарор
2019 йил 1 январдан бошлаб республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказиш, фақатгина «Ijro.gov.uz» тизимидаги мажлислар ва йиғилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно.
Ушбу меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг узайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан биргаликда мажлислар ва йиғилишларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидаги марказлашган маълумотлар базасида қайд этилмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни амалга оширади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш