Адвокатлар эътиборига: судга мурожаат — фақат электрон тартибда



 
  Расм манбаси : Sputnik

10 апрелдан почта бўлимлари аҳолидан судга хат ва жўнатмалар қабул қилишни тўхтатган

Таҳририятимизга бир қанча адвокатлар мурожаат қилиб, маҳаллий почта бўлимларида фуқаролик ҳамда жиноят ишлари бўйича судларга хат ва жўнатмаларни қабул қилишни рад этилаётганини билдириб, масалага аниқлик киритишни илтимос қилишган эди.

Хусусан, самарқандлик адвокат Насим Хидировнинг ёзишича, почта ходимлари ЖИБ ва ФИБ вилоят судлари раисларидан хат олинганини ва шунга кўра фуқаролардан суд идоралари манзилига хат ва жўнатмалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилганини айтишган. “Апелляция, кассация шикоятларини юбориб бўлмаяпти. Бизга, судга мурожаатлар фақат электрон тартибда қабул қилинади, дейишяпти. Олий суд жорий йилнинг 20 мартидаги Раёсат қарорида мурожаатлар электрон тарзда ҳамда анъанавий почта хизмати орқали қабул қилинишини маълум қилган эди-ку?” — дейди адвокат.

Олий суд матбуот хизмат бошлиғи Азиз Обидовнинг мухбиримизга маълум қилишича, карантин талаблари кучайтирилганлиги муносабати билан Олий суд Раёсатининг 20 мартдаги қарорига ўзгартишлар киритилган. Чунки вазият тақазосига кўра суд процесслари тўхтатилган, айни вақтда апелляция ва кассация шикоятларини судларда кўриб чиқиш вақтини белгилаш имкони ҳам йўқ. Бироқ шунга қарамай ҳозирда барча мурожаатлар электрон шаклда қабул қилинмоқда.

Адвокатлардан почта бўлимлари орқали юбормоқчи бўлган апелляция ёки кассация шикоятларини электрон шаклда тегишли суднинг электрон почтасига юборишни сўраймиз. Олий суднинг расмий сайтида (http://www.sud.uz/) барча судларнинг электрон почта манзилларини топиш мумкин.

2020-04-22 17:26:34  |  2800 |   0  | 

3 изоҳлар

Апрел 28, 2021  04:04

1.Азизбек

Олий суд билан уланиш иложи умуман йўқ. Шунинг учун ҳар иккала алоқа ҳам амалда бўлгани маъқул эди. Чунки қишлоқ жойларда интернет яхши ишлмайди қолаверса уни ишлатиш учун тўлашгв пул йўқ. Уй-жойи бўлмаган одамларда интернетга пул тўлашга қурби етади деб ўйлайсизларми бу амалиёт кимгадир мақбулдир аммо хар иккаласи хам амалда бўлгани яхши эди

Апрел 23, 2020  11:11

2.Шухрат

Богланишнинг иложи йук.

Апрел 23, 2020  09:55

3.РУСТАМ

Я ПЫТАЛСЯ СВЯЗАТЬСЯ ПО ЭЛЕКТРОННОМУ АДРЕСУ С ВЕРХНОВНЫМ СУДОМ, БЕСПОЛЕЗНО, ПОСТОЯННО НЕТ СВЯЗИ С НИМИ И СБРАСЫВАЕТ



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация