Қирғизистонга 5 млн 300 минг доллар олиб ўтаётган курьерлар қўлга олинди



 
  Расм манбаси : bagnet.org

Жорий йилнинг 27 августидан 28 августига ўтар кечаси Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари ноқонуний пул олиб чиқиб кетиш каналларини тўхтатиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди.

“Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида айтилишича, Янгиқўрғон тумани Газнон аҳоли пунктининг Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегара олди ҳудудида “Кобальт” ва “Ласетти” автомашиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтишни режалаштирган Л.М., О.М. ва Н.М.дан иборат уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушлаб қолинган хорижий валютанинг умумий миқдори қарийб 5 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этди. Бу пуллар Тошкент шаҳри, Қўқон шаҳри ва Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакилларига тегишли бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видеолавҳани ушбу манзилда тўлиқ томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?time_continue=18&v=KqIVcb2TaNI

2018-09-04 15:11:23  |  2323 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация