БМТ махсус маърузачиси: “Адвокатлар бу қадар танқис мамлакатни биринчи кўришим”



 
  Расм манбаси : Диего Гарсия-Саян. peru21.pe

“Менинг ватаним Перу пойтахти Лима шаҳрининг ўзида 80 мингдан ортиқ адвокат бор”, деди Диего Гарсия-Саян

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Судья ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонда адвокатларнинг аҳоли сонига нисбати жуда пастлигидан ажабланди.

Адвокатлар палатасида ўтган учрашув чоғида Палата раиси Алим Эрназаров меҳмонни суд-ҳуқуқ тизими, хусусан, адвокатура соҳасидаги аҳвол билан таништирар экан, Ўзбекистонда жами 4 мингга яқин лицензияланган адвокат мавжудлигини, тахминан 8200 нафар аҳолига битта адвокат тўғри келишини маълум қилган эди.

“Мен адвокатлар бунчалик танқис мамлакатни биринчи марта кўряпман, – деди у ҳайратланиб. – Ваҳолонки, кўп жойларда бунинг аксини кузатаман. Яъни, юрист ва адвокатлар керагидан ортиқ бўлади одатда. Мен Перу давлатиданман, у ерда, масалан, пойтахт Лима шаҳрининг ўзида (аҳолиси 8,5 млн – Таҳр.) 80 мингдан зиёд адвокат бор. Ёшларга нима бўлган, нега улар адвокатликка қизиқмайдилар?”

Палата раиси саволга жавобан адвокатура соҳасидаги миқдорий турғунлик бир неча йилдан бери давом этаётганини айтиб, мазкур тенденциянинг сабабларини тушунтирди, адвокатларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

2019-09-21 19:39:20  |  2320 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация