“Advokat” журнали – “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови ғолиби
Журналимизни “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ” деб эътироф этишди...
“Advokat” журнали “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловининг “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ” номинациясида ғолиб деб топилди. Танлов Адлия вазирлиги томонидан ташкил қилинган.
Нашримиз “Жамиятда инсон ҳуқуқлари, адвокатура соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар, соҳада кечаётган долзарб масалаларни доимий равишда таҳлилий-танқидий ёритиб келаётгани учун” ушбу эътирофга сазовор бўлди.
Тақдирлаш маросимида Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов журналимизнинг ҳар бир сонини диққат билан кузатиб бораётганини айтаркан, суд-ҳуқуқ тизимидаги ўткир муаммоларни кўтариб чиқаётганимиз учун ташаккур билдирди.
Ўз навбатида, Вазирликнинг матбуот котиби Севара Ўринбоева ҳам март ойида пойтахтимизда ўтказилган “TashkentLawSpring” халқаро юридик форумини ёритишда фаоллик кўрсатганимизни эслатди, аудитория билан мулоқот ҳамда фикр алмашиш жараёнида Telegram платформасидан унумли фойдаланаётганимизни мақтади.
Эълон қилинишича, танловнинг 10 номинацияси бўйича 50 га яқин иштирокчидан 400 дан ортиқ материал қабул қилиниб, 1 ой давомида ўрганилган экан.
ОАВ соҳасига доир бошқа номинациялар ғолиблари билан танишинг:
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист” – Назиров Дилшодбек Бохадирович. “O‘zbekiston 24” телеканали Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар студияси бош муҳаррири.
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер” – Қобил Хидиров. “davletov.uz” телеграм канали админи.
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт” – Kun.uz сайти.
“Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун” номинацияси – “Маҳалла” телеканали.
4 изоҳлар
1.Х.Исанов, адвокат, юридик фанлар номзоди
"Advokat" журналининг танлов голиби сифатида эьтироф этилганлиги барчамизни кувонтирди. Журналимизнинг кейинги фаолиятида улкан ютуклар тилаб, унинг бош мухаррири Норбек Тошниезов ва тахририят аьзоларига мустахкам соглик, ижодий бардамлик тилайман.
2.Адвокат. Сурайе Сулайманова
Хакикатдан хам журналимиз адвокатлар кулида купрок куринмокда. Адвокатура сохасидаги узгаришлар, сохадаги янгиликлар, адвокатларнинг хакли эьтирозларини узида акс эттириб, журнал адвокатларнинг минбарига айланиб бораетганидан хурсандман. Норбек аканинг ишларига омад! Адвокат журналининг хозирги савияси илгаригилардан сезиларли даражада баланд. Журналимизнинг жонкуяр ходимларининг мехнати ва журьатига рахмат! Ишларингизга муваффакият тилайман!
3.Сафар Каттабоев. Адвокат.
Норбек ака! Табриклаймиз! Жуда тўғри муносиб эътироф. Сиз бош мухаррир бўлгандан бери журнал тубдан ўзгарди. Янада қизиқарли, муаммоли масалаларга жавоблар, амалиётдан мисоллар бериб борилса ва журнал хар ойда чиқса янада яхши бўлур эди. Энг мухими эски шаблондан воз кечиш қўрқмасдан хар хил фикрлар, мулохазаларни билдириш зарур. Шунда журнал ўз ўқувчисини топиб олади.
4.Адвокат Усмонхон Салохиддинов
Табриклаймиз. Журналимиз ҳақиқатда ҳам борган сари фойдали, қизиқарли, ҳолатларни объектив ифода этувчи, реал ва фаол ахборот воситасига айланяпти. Журналимизни буданда оммабоп, талабгорлари кўп бўлишини тилайман.
Изоҳ қолдириш