"Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун қандай товарларга нисбатан татбиқ этилмайди?



 
  Расм манбаси : Xs.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунининг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ давлат харидлари стратегик субъектлари амалга оширадиган давлат харидларига, ривожлантириш давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно;

давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидларига, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига;

фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига;

агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотларининг тартиб-таомилларида ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл кредитларини ва чет эл грантларини тақдим этиш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун амалга ошириладиган давлат харидларига;

суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ давлат харидларига;

нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Белгиланишича, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди:

а) харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан:

давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган ҳолларда;

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун;

б) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун;

суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ;

нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидларига нисбатан амалга оширилиши белгиланди.

2018-09-28 11:58:07  |  2702 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация