Носоз аттракционлардан фойдаланганлик учун жарималар жорий этилди



 
  Расм манбаси : nuz.uz

Мансабдор шахсларга – энг кам иш ҳақининг 15 бараваригача

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига янги модда киритилди. 97-1-рақамли ушбу модда “Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш” деб аталади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланган.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган ҳолларда жарима миқдори фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача оширилади.

2019-05-14 00:31:56  |  2073 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация