Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси пора олишда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : Uza.uz

У фамилиясини ўзгартириш учун мурожаат қилган фуқародан пул олаётганида қўлга тушгани маълум қилинди

Бош прокуратура Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ўтказган тезкор тадбир натижасига кўра Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси М.А. қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Айтилишича, мудира хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.Қ.нинг фамилиясини ўзгартириб бериш эвазига дастлаб 300 минг сўмлик канцелярия моллари ва 100 минг сўм пул олиб, кейинчалик шу хизмати учун яна 500 минг сўм пул талаб қилиб, олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

2019-04-18 16:48:13  |  2178 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация