Сервитут ҳуқуқи нима?



 
  Расм манбаси : estatelegal.ru

Қонунчиликда сервитут ҳуқуқи деган тушунча мавжуд. Бу ер эгасининг муайян ҳолларда қўшни ер эгасига тегишли ердан фойдаланишни талаб қилиш ҳуқуқидир. “Ҳуқуқий ахборот” канали шу ҳақда эслатма берди.

Сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланади:

ердан пиёда ва транспортда ўтиш;

электр, алоқа, қувур линияларини ўтказиш;

сув билан таъминлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Ерга сервитут белгиланиши ер эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.

Сервитут уни талаб қилган шахс ва ер эгаси ўртасидаги битимга асосан белгиланади.

Агар икки тараф келиша олмаса, ушбу масала фуқаролик судида кўриб чиқилади. Сервитут ҳақидаги битимлар кадастр органларида рўйхатдан ўтиши шарт. Рўйхатдан ўтказиш 1 кунда бепул амалга оширилади.

Сервитут ҳуқуқидан фойдаланиш шартлари Ер кодексининг 30-моддасида батафсил келтирилган.

2019-04-16 15:00:30  |  13761 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация