Фоҳишабоз эркаклар учун 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаш таклиф этилди
“Фоҳишалик билан шуғулланган аёлларни ва шунга шароит яратиб берган шахсларни жазолаш бу иллатга қарши самарали курашиш учун етарли эмас”, деб ҳисоблайди муаллиф
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Петиция муаллифи Меҳриддин Дадаматовнинг фикрича, жамиятда фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас, балки бунда бевосита иштирок этган эркакларга ҳам маъмурий ва жиноий жазо чоралари қўлланилиши керак.
Муаллиф, далил билан ушланган мазкур ҳолат иштирокчиси учун биринчи мартасида – жарима, иккинчи марта содир этилганда – 15 сутка маъмурий қамоқ белгилаш, учинчи мартасида эса 1 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилишни таклиф қилмоқда.
Петиция айни пайтгача 90 киши овоз берган. Парламент кўриб чиқиши учун мурожаат 10 минг овоз тўплаши керак бўлади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш