Ажрашаётган аёл кўчада қолмасин. Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш таклиф қилинмоқда



 
  Расм манбаси : Kn.kz

2018 йил 21 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Лойиҳага кўра, турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек, мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандлари билан биргаликда мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам агар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, ўзаро келишувга биноан, уй-жой мулкдорининг оила аъзоси сифатида тан олиниши назарда тутилмоқда. Яъни, бу билан мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам оиланинг бошқа аъзолари билан биргаликда уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишига замин яратилади.

Мазкур қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Депутатлар фикрича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келажакда аёлларнинг никоҳдан ажралган ҳолларда ўзлари яшаб турган хонадон мулкдорининг уй-жойидан фойдаланиш, мазкур уй-жойга ўзининг фарзандларини ҳам кўчириб киритиш ҳуқуқини вужудга келтиради ҳамда оилавий ажримлар пайтида юзага келадиган можароларнинг олдини олишга хизмат қилади. Бироқ, ушбу масаланинг мукаммал қонуний асосга эга бўлиши жамиятимиз кўпчилик аъзолари учун муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, бу борада шошма-шошарлик билан қарор қабул қилиб бўлмаслиги, масалани ҳар тарафлама асосли ўрганиб, чуқур муҳокама этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Кўтарилаётган масала ўта муҳим экани, муаммо эса узил-кесил ҳал этилиши учун лойиҳа устида ишлашни давом эттириш зарурлигини қонун лойиҳаси ташаббускорлари ҳам эътироф этдилар. Шу муносабат билан кўпчилик депутатларнинг таклифига биноан, мазкур масалани ялпи мажлис кун тартибидан чиқариб, масъул қўмитага қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш учун вақт ва имкон қолдириш ҳамда уни келгуси мажлисларда кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди.

Таклиф бир овоздан маъқулланди ва қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқарилди.

2018-09-24 12:12:24  |  5649 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

39 изоҳлар

Апрел 25, 2024  14:18

1.Ман арояат

Ман 7йилдан бери эртм билан яшадик Энди ажирашаман дияпти Уй кайнами номада Бир угил Бир кизим бор прапискадабиз бизи прапискадан чикарворишга хаки борми

Апрел 14, 2024  21:45

2.Санобар

Уй мени номимда,эрим билан ажрим болса кандай хал килинади

Март 23, 2024  19:33

3.Илхом

Никохидан 15 йил олдин сотиб олинган ва кайнотасининг номига расмийлаштирилган квартирага никохдан ажрашган келин давогарлик килиши мумкинми?

Январ 10, 2024  15:06

4.Мафтуна

Ассалому алейкум мен ижарада яшайман шаройитимиз жудаям огир бита углим бор 1 йошу беш ойлик квартира пулиниям рузгоримизниям зурга еплаябми карз булиб Колябмиз нима килсак кайерга мурожат килишниям билмаймиз иложи балса йордам бера оласизларми

Январ 06, 2024  11:17

5.Мардон

Айолларга катта имканиятлар берингла тепада отирганлар йетим болло купайсин еркакларни менсимай куйишяпти би аййоллар базан айолларни айтяпман ажрашашайотган айолга уй жой йордам киляпсизла базан айолла шунга интиляпти рахмат тепадагиларга

Ноябрь 08, 2023  03:58

6.Хабиба

Аёллар фарзанди учун яшайди, ишлайди, харакат килади.Ёмон деган аёл хам фарзандим дейди.Оталарни окламанг.Хаммасиям отклик бурчини бажараяпгани йук.

Ноябрь 02, 2023  09:52

7.Юлдаш

Мен бир ховли сотиб олдим у ховлида огли бн келини яшаб келган бирок улар келишолмай ажрашган лекин келини чикмаяпти огли уйдан чикиб бошка ойла курган

Октябрь 12, 2023  08:18

8.Шерзод

Хозирги айрим исқирт аёлларга эрам, болаям керемас, уй жой олдирса, кейин кўчада билган бўқини еб ялло қилиб юрса бўлди, қогани билан иши йўқ, бунақа аёлларни Аллоҳ хор қилсин ????



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация