Маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар тоифалари, уни қўллаш тартиби ва уни бекор қилиш шартлари белгиланди



 
  Расм манбаси : mahallakengashi.uz

Маъмурий назорат судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугатилган шахсларга нисбатан ўрнатилиши мумкин эмас

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан қуйидаги вояга етган шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин:

суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга нисбатан;

оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган шахсларга нисбатан.

Бунда маъмурий назорат судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугатилган шахсларга нисбатан ўрнатилиши мумкин эмас.

Қонунда маъмурий назорат, маъмурий чеклов, назорат остидаги шахс, назорат остидаги шахснинг яшаш жойи каби таянч тушунчаларга аниқлик киритилган.

Бундан ташқари, назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида маъмурий чекловларга аниқлик киритилмоқда ва улар тўлдирилмоқда (алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш ва ҳоказолар).

Шу билан бирга, қонунда белгиланишича, қўлланиладиган маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар органларининг тақдимномасига ёки назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига, шунингдек, меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига биноан, назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар инобатга олинган ҳолда қисман бекор қилиниши мумкин.

2019-02-28 21:03:22  |  2686 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация