Сенат Сайлов кодексини маъқуллади



 
  Расм манбаси : Uza.uz

Кодекс билан сайлов қонунчилиги бир тизимга солиниб, қатор янги ва илғор нормалар киритилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугун, 28 февраль куни очилган ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун муҳокама этилиб, маъқулланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берган.

Таъкидланишича, сайловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан ташқари яна 5 та ҳужжат қабул қилинган бўлиб, қонунчиликнинг бу тарзда тарқоқлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир қатор мураккабликлар туғдиради, фуқаролар томонидан уларни ўзлаштиришни қийинлаштиради. Қонун нормалари орасидаги асоссиз такрорланишларга сабаб бўлади.

Маъқулланган қонун билан Экологик ҳаракат вакиллари учун Қонунчилик палатасида депутатлар ўринларини квоталаш институти амалиётдан чиқариб ташланади, бунда Қонунчилик палатасидаги депутатлар ўринларининг умумий сони (150 та ўрин) сақлаб қолинади.

Шунингдек, Сайлов кодексида катта ижтимоий хавфи бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этилган жойларда сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этиши бўйича чекловлар олиб ташланмоқда.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига номзодлар кўрсатиш тартиби бекор қилинади. Шу тариқа сиёсий партиялар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига номзод кўрсатишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлади.

2019-02-28 17:37:06  |  2400 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация