Суд ўгай укасини калтаклаб ўлдирган шахсга 1 йилу 8 ой берди
Марҳум олган жароҳатлари оқибатида воқеадан 23 кун ўтиб вафот этган
2019 йил 6 февралда Жиноят ишлари бўйича Бўз туман судида ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган Т.Д.га (эркак киши) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди, деб ёзади Xabar.uz.
Воқеа 2018 йил 20 июнда Андижон шаҳрида юз берган. Т.Д ўша маст ҳолда ўгай отаси З.З. ва укаси Э.З. билан жанжаллашган эди. Шундан бир неча соат ўтиб, ўгай укаси уни қидириб келган. Орада яна жанжал чиқиб, у Э.З.ни гилос дарахтининг қуриган шохи билан қасддан олд кўкрак соҳасига, бетон бўлаги билан бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида 2018 йил 3 июль куни вафот этган.
Суд Т.Д.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57, 60-моддасига асосан, узил-кесил 1 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш