Паст Дарғомда 17 киши муддатидан олдин озодликка чиқарилди
Бир маҳкум суд залида озод қилиниб, қолганларнинг жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган
Жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман суди томонидан озодлиқдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган 17 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди.
Kun.uz хабарига кўра, бир нафар маҳкум Н.Э Жиноят кодексининг 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш)га асосан суд залидан муддатидан олдин озодликка чиқарилган бўлса, қолган қолган 16 нафар маҳбуснинг ўталмай қолган жазоси худди шу муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси билан алмаштирилган.
Маҳкумлар ўз вақтида фирибгарлик, пора бериш, ўғрилик, талончилик каби жиноятлар содир этган. Улар жазони ўташ вақтида ўзини яхши тутгани, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани ва қатъий тузалиш йўлига ўтгани сабаб муддатидан аввал озодликка чиқарилган.
Маълумот учун, ЖКнинг 73-моддасига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятга қўл урганлар белгиланган жазонинг учдан бир қисмини, оғир жиноят қилганлар, хусусан қасддан жиноят содир этганлар белгиланган жазонинг камида ярмини, ўта оғир жиноят содир этганлар эса суд ҳукм қилган жазонинг учдан икки қисмини ўтаганидан кейингина жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши мумкин.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш