Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

МЖтК ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2019 йил 14 февралда ташкил этилган давра суҳбатида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди, деб хабар беради Norma.uz.

Депутатлар иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги (МЖтКнинг 492-моддаси), аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (МЖтКнинг 50-моддаси), меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш (МЖтКнинг 51-моддаси) каби ҳолатларда маъмурий жавобгарликни кучайтириб, жарима миқдорини оширишни таклиф қилдилар. Шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик (ЖКнинг 257-моддаси) ва ғайриқонуний равишда ишдан бўшатганлик (ЖКнинг 148-моддаси 1-қисми) учун жиноий жавобгарлик нормалари қайта кўриб чиқилди.

Иш берувчи томонидан ишга қабул қилиш тартибини бузиш, иш ўринларининг мажбурий аттестациясини ўтказишни рад этиш ва бошқа ҳолатларнинг учраётгани ЖК ва МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни тақазо этади.

Чунончи, 2017 йил ва 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида судлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун 431 нафар шахсга нисбатан 354 та жиноят иши кўриб чиқилган. Иш берувчилар томонидан ушбу соҳада 37 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар содир этилган, 405 та ҳолатда квота иш ўринлари яратилмаган, 3300 та вакант иш ўринлари яширилган, иш берувчиларнинг 355 таси фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилмаган.

Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини, аҳоли бандлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика чораларини кучайтиришни ҳамда бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларни тоифалашда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш имконини беради.

2019-02-15 18:02:24  |  2286 |   0  | 

1 изоҳлар

Феврал 27, 2023  22:00

1.Шухрат

Ман фирмада маляр яни краска ишлари билан шугиланиб юраман манга хафсизлик ременлари олиб беришмаганли окибатида 4 5метир баландликдан тушиб кетим умиртка похонаси синган кандай чора куриши мумкин



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация