Самарқандда йирик тадбиркор Умар Ражабов ва унинг ўғли қамоққа олинди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

«Умар» компанияси ЮНЕСКО муҳофазасидаги ҳудудда кўп қаватли уйлар қурган. Бу уйлар учун олдиндан тўлов қилган фуқаролар анчагина. Жиноят иши уларнинг аризалари бўйича очилгани айтилмоқда

Самарқанд шаҳрида кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган, 1990-йилларда «Умарбанк» хусусий тижорат банкига асос солган, кейинги йилларда «Умар» қурилиш компаниясига раҳбарлик қилган йирик тадбиркор Умар Ражабов қамоққа олинди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Маълум бўлишича, Умар Ражабов билан бирга унинг ўғли Русланбек Ражабов ҳамда компания таркибидаги иккита қурилиш фирмасининг раҳбарлари Шавкат Облоқулов ва Файзулло Файзиевлар Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ҳозирча расмий маълумот бермади. Шунингдек, вилоят ИИБда ҳам бу ҳақда расмий маълумот йўқ.

Kun.uz манбасига кўра, «Умар» компанияси томонидан қурилган уйлар Самарқанднинг тарихий қисмида, ЮНЕСКО муҳофазасидаги ҳудудда жойлашгани туфайли бузилиши бошлангач, бу уйларга олдиндан буюртма берганлар пулларини қайтаришни талаб қила бошлаган. Умар Ражабов ва унинг ходимлари ана шундай шикоят хатлари асосида қўлга олинган.

«Умар» компанияси 2016 йилда Самарқанднинг Мироншоҳ кўчасида кўп қаватли уй қурилишини бошлаганди. 2018 йилнинг июнида ЮНЕСКО бу қурилишга эътироз билдирган, ўз навбатида Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ҳам уй бузилиши тўғрисида қарор чиқарганди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, тадбиркорга Самарқанд шаҳрининг аввалги ҳокими Воҳид Санақулович Раҳимов томонидан имзо чекилган (у 2017 йилнинг августида ишдан олинган) қарор билан Мироншоҳ кўчасида 2 қаватли савдо маркази қуришга рухсат берилган. Аммо тадбиркор бу ҳудудда 7 қаватли уй қуришни бошлаган. 2018 йилнинг июнида Самарқанд шаҳрининг ҳозирги ҳокими Фурқат Раҳимов қарорига асосан бинони бузиш ишлари бошлангач, бинодаги уйлар учун аввалдан буюртма қилиб, ҳақ тўлаб қўйган мижозлар пулларни қайтаришни талаб қила бошлашган.

2019-02-14 15:44:27  |  2176 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация