Паспортини янгиламоқчи бўлган фуқародан 300 доллар талаб қилган инспектор судланди



 
  Расм манбаси : Google Images

Тамагир техник инспекторга 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Қашқадарёда фамилиясини ўзгартираётгани муносабати билан янги паспортни тезроқ олиб бериш эвазига 200 доллар пора олган техник инспекторга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

“Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, воқеа Шаҳрисабзда юз берган. Фуқаро Бибисора Норова (исм-фамилияси ўзгартирилган) фамилиясини алмаштиришга қарор қилгач, янги фуқаролик паспортини олиш учун ИИВ ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва алоҳида сервис хизматлар кўрсатиш маркази»га маслаҳат сўраб борган. У ерда техник инспектор бўлиб ишлаётган Рашид Номозовнинг маслаҳати билан ҳужжатларни тайёрлаб келтирган.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғининг хулосаси тайёр бўлганида техник инспектор “хурсандчиликка” аёлдан 100 доллар сўраган ва иши тезлашганидан мамнун аёл дарҳол унинг хоҳишини бажо қилган. Шунда Р.Номозов “мижоз”дан кўпроқ ундириш пайига тушган ва “бошқа одамларни ҳам рози қилиш учун” яна 200 доллар талаб қилиб, кечгача етказишни тайинлаган.

Аммо қонуний ҳуқуқидан фойдаланиш учун шунча харажат қилишига тўғри келаётганидан норози бўлган Б.Норова воқеадан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилади. Натижада тамагир инспектор «Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхонаси олдида аёлдан келишилган пулни олаётган вақтида қўлга тушади.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз тумани суди Рашид Номозовнинг мазкур жиноий қилмиши атрофлича кўриб чиқиб, унга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

2019-02-09 19:27:10  |  2109 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация