Самарқандда 3120 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод этилган



 
  Расм манбаси : "Ҳуқуқий ахборот"

2017 йилда 1339 нафар маҳкумга нисбатан шундай амалиёт қўлланилган эди

2018 йил давомида ижобий тавсифга эга бўлган 3120 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган. «Дарё» хабарига кўра, 2017 йилда бу кўрсаткич 1339 нафарни ташкил этганди.

2017–2018 йилларда инсонпарварлик тамойиллари асосида қабул қилинган афв этиш тўғрисидаги президент фармонларига асосан Самарқанд вилоятида 142 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган. Уларнинг 110 нафари ўталмаган жазоларидан тўлиқ озод этилган бўлса, 32 нафарининг жазолари озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазоларга алмаштирилди. Хусусан, 2018 йилнинг 7 декабрь куни Президент Фармонига асосан 15 нафар жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан афв қўлланилган. 125 нафари берилган йўлланмалар асосида ишга жойлаштирилган.

2019-01-28 21:27:17  |  431 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация